Ўзбекистон | 10:46 / 09.09.2022
8881
2 дақиқада ўқилади

Турар жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг ярмидан кўпи ётоқхона билан таъминланмагани маълум бўлди

Вазир Абдуқодир Тошқуловнинг айтишича, Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқиётган 211 минг нафар талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор. Ётоқхоналардаги жами ўринлар эса 91 мингта.

Абдуқодир Тошқулов

Ўзбекистонда турар жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Қайд этилишича, 1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони камайган. 2010-2016 йилларда 2000 ўринли талабалар турар жойи барпо этилган. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида экани, 400 ўринли талабалар турар жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлиши айтилади.

“2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп. Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.

Талабалар турар жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ”, дейди вазир.

Билдирилишича, айни пайтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. ОТМларда таҳсил олаётган 211 минг нафар талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор.

Мавзуга оид