Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никоҳланувчиларнинг маҳаллани хабардор этиш тартиби бекор қилинди
“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.
Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилингани ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажрашишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади. Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.
Қарор билан никоҳ тузиш ва никоҳдан ажрашишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди. Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
Мавзуга оид
14:25 / 06.01.2026
Ўзбекистонда аёллар неча ёшда оила қуряпти? — 2025 йил рақамлари
22:51 / 26.12.2025
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
17:58 / 19.12.2025
Давлат хизматлари марказида сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари кенг кўламда расмийлаштирилгани маълум бўлди
18:26 / 23.11.2025