Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда қабул ўтказилмаслиги мумкин
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълумот берди.
Аҳматовнинг айтишича, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш имтиҳонларини келгуси йилга қолдирилган.
«Агарда ушбу жараёнда ўзгартиришлар юзага келганда албатта расмий маълумотлар оммавий ахборот воситлари, расмий веб-сайтимиз орқали маълумотлар тарқатилади», - дея қўшимча қилди у.
Қабул имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётган коронавирус хавфига боғланади.
Ушбу ўқув даргоҳи Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаби сифатида ташкил этилган.
2019 йил декабрь ойида мактаб замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Айни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда 680 нафар ўғил-қиз 5 — 11 синфларда таълим олмоқда.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади. Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб таълим ўзбек тилида олиб борилади.