Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарда ёз, довонда аёз: Тахтиқорачадан ўтиш машаққати (фотогалерея)
Тошкент – Термиз йўлидаги Тахтиқорача довонидан (Самарқанд вилояти Ургут тумани ва Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани орасида) ўтар экансиз хаёлингиздан бир гап ўтади: адирларда салкам ёз, довонда эса аёз...
Ҳаво ҳароратининг кўтарилгани тоғли ҳудудларда билинган йўқ. Хусусан, Ургут тоғлари орқали Қашқадарёга ўтишда бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Довонда ёғаётган қор кўз очирмайди. Қор йўлларни ҳам қоплаб, музлама ҳосил қилган. Ўтган ойнинг ўзида довоннинг икки марта вақтинчалик ёпилиши бекорга эмас.

Шу кунларда қор ёғиши нисбатан камайгани учун бу йўл очиқ, аммо ўтиш осон эмас. Машиналарнинг аксарияти тоққа кўтарилишда тўхтаб қолади. Суратларда кўраётганингиз маҳаллий аҳоли ёшларининг ҳар бирида талайгина темир занжирлар бор. Улар ҳайдовчиларга довондан олиб ўтишда ёрдамлашмоқда. Улар машина ғилдиракларига занжир ўрнатиб беришади. Довондан ўтгач, занжирни эгасига қайтарасиз ва 50 мингдан 150 минг сўмгача тўлайсиз, келишувга қараб. Бозор иқтисодиёти ахир.


Хоҳласангиз, арзонроқ сервис ҳам топилади. Бир қатор ёшлар тоққа кўтарилишда машинангизни пиёда итариб боради. Уларни қандай рози қилиш энди ҳимматингиз.


Довондаги аксарият ошхоналар ва маиший хизмат шохобчалари фаолиятини тўхтатган. Қорли йўлни қийинчилик билан босиб ўтгач қандай ажойиб жойлардан юрганингиз ҳақида ўйлай бошлайсиз. Довондан ўтаётиб имкон борича чинакам қиш ҳавоси уфуриб турган Тахтиқорачани суратга олиб, расмларни сизга ҳам илиндик.













Анвар Мустафоқулов
Мавзуга оид
12:51 / 14.03.2021
Тахтиқорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди
22:51 / 13.03.2021
Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди
13:09 / 25.02.2021
Тахтиқорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди
12:51 / 28.12.2020