Ўзбекистон | 12:51 / 14.03.2021
6688
1 дақиқада ўқилади
Тахтиқорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонидан ўтган автомобиль йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.
«Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», – дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.
Довондаги йўл қор ёғиши туфайли 13 март куни вақтинча ёпилган эди.
13-14 март кунлари Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғмоқда. ЙҲХББ 14 март куни тушга яқин Қамчиқ довонидаги автомобиль йўли қордан тозаланганини хабар қилди.
Бошқарма ҳайдовчилардан довонда оралиқ масофани сақлаб, ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
12:13 / 13.11.2024
Қамчиқ довонидаги йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
07:05 / 11.05.2024
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
23:28 / 03.02.2024