Ўзбекистон | 22:45 / 03.07.2019
27356
2 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходимлари боди камералар билан ўз вақтида жиҳозланмаганлиги ортидан раҳбарларга ҳайфсан эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги №556-сонли “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлиги таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4075-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига 2019 йил 1 апрелга қадар ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлари учун видеокамералар ҳамда планшетлар харид қилиш чоралари топширилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм ушбу топшириқнинг ўз муддатида бажарилмаслигига сабаб бўлган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариш муддатларининг қўпол равишда бузилганлиги, белгиланган вазифалар бажарилишини ташкил этиш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлиги ва назорат этилмаганлиги учун:

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги №975-сон қарорини бажариш муддатлари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинди.

Мавзуга оид