Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
Мажбурий обунани таъминламагани учун калтакланган коллеж директори бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари — Қаҳрамон Муртазоқуловнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти, Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Муртазоқуловга ҳайфсан интизомий жазоси берилди. Бу ҳақдаги фармойиш туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан 22 ноябр куни имзоланган.
Ҳужжатда қайд қилинишича, Қаҳрамон Муртазоқулов давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини «қўпол равишда бузган». Унга Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан берилган.
Аввалроқ, Бағдод туманидаги педагогика коллежининг зиммасига газета ва журналларга обуна бўлиш учун қарийб 24 млн сўм режа қўйилгани, бу талабни бажара олмаган коллеж директор туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Kun.uz манбасининг тасдиқлашича бу ўринбосар айнан Қаҳрамон Муртазоқулов бўлади.
Бағдод тумани прокуратураси хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024