Харкив областидаги жанг майдонларида қолган россиялик аскарлар жасадлари — уруш суратлари
Украинада урушнинг 815-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- The Wall Street Journal: Украина АҚШдан Америка қуролларини Россиядаги ҳарбий объектларга қўллаш бўйича чекловни бекор қилишни сўраган.
- Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонун кучга кирди.
- Россия суди Европанинг уч банки — UniCredit, DB, Commerzbank банкларининг қарийб 800 миллион евролик мулкларини хатлаб қўйди. Уларга қарши даъво «Газпром»га алоқадор компаниялардан бири томонидан киритилган.
- Новороссийскда нимстанциядаги ёнғин оқибатида 26 мингдан ортиқ киши электр энергиясисиз қолди. Бундан аввалроқ ҳам шаҳарда дронлар ҳужуми туфайли свет ўчганди.
- Москва давлат университетидан ҳайдалган украиналик талаба, бунга қадар уруш тўғрисидаги постлари учун уч бор қўлга олинган Сергей Гулко Россияни тарк этди.
Харкив областида россиялик аскарларнинг жасадлари
10 май куни Россия қўшини Харкив областида янги юриш бошлаганди. Шундан кейин Россия мудофаа вазирлиги регионда ўндан ортиқ аҳоли яшаш манзиллари эгалланганини маълум қилди. Украина қуролли кучлари Бош штабининг 13 май тонгидаги ҳисоботида Россия қўшини Украинанинг Харкив области Чуҳийив районидаги Вовчанск шаҳри учун жангларда «тактик ютуқлар»га эришгани ҳақида хабар берди. 14 май куни Украина ҚК Бош штаби украин қўшини Вовчанск ва Липци ҳудудларида «нисбатан қулайроқ позициялар»га ўтгани ҳақида хабар берди. Шу билан бир вақтда маҳаллий расмийлар Харкив областининг чегарадош ҳудудлари аҳолисини эвакуация қилмоқда.
Володимир Зеленский Россия юришидан мақсад — ҳарбий ҳаракатлар ҳудудини кенгайтириш ҳамда фронтдаги Украина кучларини ёйиб юбориш эканини айтган. Ҳарбий экспертлар ва расмий Киев қайд этишича, Украинада ҳозирда ресурслар етишмовчилиги яққол кўзга ташланмоқда. Кремлнинг расмий версиясига кўра, юришдан мақсад — Белгородни зарбалардан ҳимоялаш учун Россия чегараси яқинида «санитар зона» ташкил этиш ҳисобланади.
Украина қуролли кучларининг Харкив областидаги FPV-дронлари отряди
Украин армиясининг Ню Йорк қишлоғидаги позициялари
Мавзуга оид
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
16:20 / 28.09.2024
Норвегия украинларга автоматик равишда бошпана беришни тўхтатади
12:55 / 28.09.2024
АҚШ разведкаси Украинанинг Россия ичкарисига зарба йўллашига рухсат берилишига қарши
11:24 / 28.09.2024