Ўзбекистон | 12:26 / 07.12.2021
13039
1 дақиқада ўқилади

Боғча ва мактаблар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади 

Ўзбекистонда боғча ва мактаблар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади. Бу жамоат хавфсизлиги концепциясига оид президент фармони билан тасдиқланган стратегияда белгилаб қўйилган.

Фото: Spot

Қайд этилишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш борасида бир қатор замонавий ёндашувни амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгилаш режалаштирилган.

Шунингдек, шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакчаларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни ўрнатиш мўлжалланмоқда.

Умумтаълим муассасаларида "Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари", маҳаллаларда "Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари" ташкил этилади.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими жорий этилиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатиш йўлга қўйилади.

Аввалроқ, йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилиши хабар берилганди

Мавзуга оид