Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темирйўл музейи қаршисида икки автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Миробод туманида “Спарк” ва Kia автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, натижада бир нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Фото: Видеодан кадр
Маълумотга кўра, ҳодиса 2026 йил 20 январ куни соат 15:00 ларда Миробод тумани, КҲАЙ кўчасида, Темирйўл музейи қаршисида содир бўлган. 1996 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги “Спарк” ҳамда 1993 йилда туғилган И.Д. бошқарувидаги Kia автомашиналари ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Спарк” автомашинасининг 1987 йилда туғилган Ў.Д. исмли йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:01 / 24.03.2026
Тошкентда ЯҲМ ўсиши бўйича Миробод етакчи бўлди
12:56 / 12.03.2026
Тошкентда BRT йўлагида автобус ва енгил автомобил тўқнашди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026