Жамият | 07:52 / 02.05.2020
23963
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаяпти»: «Ўзгидромет» интернетда тарқалган хабарни рад этди

Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди. 

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдирди.

Айтилишича, 2 май куни республикада об-ҳавонинг беқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид