Ўзбекистон | 10:38 / 13.12.2025
1121
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосида PM10 ва PM2,5 кўрсаткичлари меъёрдан ошмади

2025 йил 13 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида PM10 ва PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмаган.

Фото: Ўзгидромет

Мониторинг натижаларига кўра, шаҳар ҳавосида:

  • PM10 кўрсаткичи 75 мкг/м³ни ташкил этди. Бу рухсат этилган меъёр — 300 мкг/м³дан ошмаган (меъёрнинг тахминан 25 фоизи);
  • PM2,5 кўрсаткичи 53 мкг/м³ бўлди. Бу ҳам меъёр — 60 мкг/м³дан ошмаган (меъёрнинг тахминан 88 фоизи).

Мутахассислар изоҳларига кўра, PM10 ва PM2,5 — ҳаводаги майда чанг заррачалари бўлиб, уларнинг миқдори ошганда нафас йўлларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, кўрсаткичлар меъёрдан ошмаган бўлса-да, айниқса PM2,5 меъёрга яқин қайд этилгани инобатга олиниб, айрим тоифадаги фуқаролар (болалар, кекса ёшдагилар, нафас йўллари касалликлари бўлганлар)га ташқи муҳитда узоқ вақт қолмаслик, ниқобдан фойдаланиш ва хонада шамоллатишни оқилона ташкил этиш тавсия этилади.

Қайд этилишича, ҳаво сифати бўйича мониторинг ишлари автоматик станциялар орқали давом эттирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид