Фан-техника | 23:28 / 21.03.2023
94749
2 дақиқада ўқилади

Google ChatGPT рақобатчисини ишга туширди 

Bard чатботи ҳозирча чекланган миқдордаги фойдаланувчилар учун очиқ бўлади. 

Фото: Getty Images

Google компанияси Bard чатботи ишга туширилганини эълон қилди. У OpenAI ва Microsoft компаниясининг шов-шувли ChatGPT ботига рақобатчи сифатида кўрилмоқда. 

Маълум қилинишича, ҳозирча чатбот АҚШ ва Буюк Британиянинг чекланган миқдордаги фойдаланувчилари учун очиқ бўлади. Кейинчалик компания босқичма-босқич фойдаланувчилар доирасини ва Bard ишлай оладиган тилларни кенгайтиради. Google компанияси Bard қидирув тизимининг ўрнини босувчи эмас, балки унга қўшимча эканини таъкидламоқда. 

Кузатувчилар узоқ вақтдан бери Google чатботи чиқишини кутаётган эди. The New York Times нашрининг ёзишича, декабрь ойида Google раҳбарияти ChatGPT чиқиши муносабати билан «қизил код» эълон қилди. Компания OpenAI ва Microsoft илғор чатботи тахминан 20 йил давомида бозорда ҳукмронлик қилаётган Google қидирув хизмати билан жиддий рақобатлаша олишидан қўрқди. Февраль ойи бошида Google ўзининг Bard чатботи бета-версияси имкониятларини намойиш қилди.

Бироқ, сунъий интеллект фойдаланувчининг Жеймс Уэбб космик телескопининг кашфиёти ҳақидаги саволига жавоб беришда хатога йўл қўйди. Оқибатда, Google акциялари қиймати 8 фоизга тушиб кетган эди. 

Мавзуга оид