Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple, Meta, Google. IT гигантлари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?
2025 йилда Ўзбекистонда Apple 49,5 млрд сўм, Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) 49 млрд сўм, Google 44,4 млрд сўм солиқ тўлади.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 78 та хорижий компания томонидан 2025 йилда 181,3 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга кўп, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
Энг кўп солиқ Apple томонидан тўланган – 49,5 миллиард сўм.
Тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроқ қисми электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Apple – 49,5 млрд сўм;
- Meta – 49 млрд сўм;
- Google – 44,4 млрд сўм;
- OpenAI – 11,7 млрд сўм;
- Вооking.com – 4,3 млрд сўм;
- Tik-Tok – 3,5 млрд сўм;
- Netflix – 1,8 млрд сўм;
- Асса – 1,6 млрд сўм;
- Xsolla – 786 млн сўм;
- Amazon – 530 млн сўм.

Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхатидан 8 та компания чиқарилиб, 23 та компания қўшилган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.03.2026
Талаба аёлларга имконият, коррупцион лицензия ва камбағаллик чегараси — ҳафта дайжести
12:37 / 07.03.2026
Фарғона тумани солиқчиси 20 минг доллар билан ушланди
17:30 / 06.03.2026
Нақд пул муомаласига чекловлар: бу қанчалик самарали?
08:34 / 06.03.2026