Ўзбекистон | 09:00 / 09.09.2022
4099
2 дақиқада ўқилади

“Сенинг пулларинг аллақачон банкада”: Flash Up Energy ўз истеъмолчилари учун қимматбаҳо совғалар ўйнади

Фото: Flash Up Energy

Бош соврин 10 та омадли ғолибга насиб қиладиган 100 миллион сўм бўлди.

Flash Up Energy энергетик ичимликлар бренди 2022 йил 27 июндан 31 августгача Ўзбекистон бўйлаб миллий акция ўтказди.

Дастлабки мукофот жамғармаси 400 миллион сўмни ташкил этди, аммо акция истеъмолчилар орасида машҳурликка эришгани туфайли Flash Up уни 550 миллион сўмгача оширишга қарор қилди.

Акцияда иштирок этиш шартлари иложи борича соддалаштирилган. Иштирокчилардан банка қопқоғининг тагида ёзилган промо-кодларни учта оддий усулда (СМС-хабар, Telegram-бот ёки промо-акциянинг сайти орқали) рўйхатдан ўтказиш талаб қилинди. Юқоридагилар амалга оширилгандан сўнг харидор автоматик равишда акциянинг иштирокчисига айланади.

“Мобиль телефонга пул” кафолатланган соврини қуйидагиларга насиб қилди:

* 67 500 киши – 5 000 сўм;

* 750 киши – 50 000 сўм;

* 750 киши – 100 000 сўм.

Шундай қилиб, 69 минг киши “мобил телефонга пул” кафолатланган совғаларини олди.

Бош соврин 16 август куни соат 15:00 да Instagram'даги @flashupuzbekistan аккаунтида тасодифий сонлар генератори ёрдамида жонли эфирда аниқланди ва шу тариқа ҳар бири 10 миллион сўмдан ютиб олган 10 нафар ғолиб танланди. Жонли эфир туфайли барча томошабинлар ғолибларни танлаш имкони борича шаффоф ва холисона ўтганига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлди.

Ўзбекистон бўйича акцияда жами 423 509 киши иштирок этди ва 2 326 557 та уникал код рўйхатдан ўтказилди. Бу ўз навбатида харидорларнинг брендга бўлган ишончи ва у қилаётган янгиликларга жалб қилиниш даражасини кўрсатади.

***

18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида, шунингдек асабийлик, уйқусизлик, артериал гипертензиядан қийналаётган одамлар томонидан истеъмол тавсия этилмайди. Болалар активлиги ва эътиборига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бўёқларни ўз ичига олади. Ичимликни кунига бир банкадан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид