12:43 / 15.04.2020
10043

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатларини очиқлади

Харажатлар миқдори 756 млрд сўмга тенг бўлди 

Фото: Молия вазирлиги

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди.

Қайд этилишича, харажатлар миқдори 756 млрд сўмга тенг бўлди. Шундан, 226 млрд сўм - Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига, 123 млрд сўм - тест системалар, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун, 93 млрд сўм - ҳудуд марказларига йўналтирилган.

Билдирилишича, 72 млрд сўм - фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа харажатларга, 14 млрд сўм - жамоат жойларини дезинфекция қилиш харажатларига, 10 млрд сўм - карантин тадбирларига жалб этилган ходимларга кунлик қўшимча тўловлар ва коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари учун, 7 млрд сўм - эпидемик ҳолат билан курашиш бўйича бошқа тадбирларга ажратилди.

Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун эса 411 млрд сўм сарфланди. 

Ижтимоий соҳага эса 117 млрд сўм йўналтирилди. Бунда, 30 млрд сўм - Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар қўллаб-қувватлаш учун, 50 млрд сўм - жамоат ишлари жамғармасига, банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун, 26 млрд сўм - ижтимоий нафақаларга, 11 млрд сўм - “Тошкент метрополитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи тўловлари учун берилди.

Жамғарманинг даромадлари ҳажми 1,596 трлн сўмга тенг бўлди. Бунда, халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қарз маблағлари - 998,3 млрд сўм, Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари - 598,5 млрд сўмни ташкил қилди. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top