Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
Чжан Чжан 2020 йилда «жанжал ва тартибсизликларни қўзғатгани» учун қамалган эди. Бу сафарги ҳукм унинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги мақолалари билан боғлиқлиги таъкидланмоқда.
Фото: AP
Хитойлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чжан Чжан «жанжал чиқариш ва тартибсизликларни қўзғатиш» айблови билан қўшимча равишда 4 йиллик қамоқ жазосини олди.
2020 йилда у Уҳан шаҳрида коронавирус пандемияси бошланишини ёритган ва худди шунча муддат қамоқ жазосини олган эди. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотига таяниб Reuters хабар берди.
Чжан биринчи марта 2020 йилда пандемиянинг дастлабки ҳафталарида Уҳандан фотосуратлар ва репортажлар берганидан кейин ҳибсга олинган. Шу йил декабр ойида у «жанжал ва тартибсизликларни қўзғатгани» учун 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Сўнгра қамоқда очлик эълон қилди. Чжан адвокатларининг таъкидлашича, шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари уни мажбурий овқатлантириш жараёнидан ўтказган.
Чжан 2024 йил май ойида қамоқдан озод қилинган, бироқ уч ойдан сўнг яна ҳибсга олинган. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг таъкидлашича, унга 19 август куни Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги мақолаларидан кейин янги ҳукм эълон қилинган.
2024 йил декабр ойида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг COVID-19 бўйича комиссияси ҳисобот эълон қилди, унда вирус тарқалишининг эҳтимолий сабаби сифатида Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораториядан тасодифий сизиб чиқиш кўрсатилган.
Хитой коронавируснинг Уҳан лабораториясидан тарқалганини мунтазам рад қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
07:42 / 02.10.2025
Машинистнинг чорак аср оралиғида олинган сурати Хитой темирйўлларидаги ўзгаришни кўрсатди
22:45 / 29.09.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди
19:20 / 27.09.2025
Хитой рақамли юанни халқаро майдонга олиб чиқмоқда – бу орқали долларга қарамликни камайтирмоқчи
16:49 / 25.09.2025