Жамият | 18:35 / 06.08.2021
16680
2 дақиқада ўқилади

Рем ва Ромулга сут берган она бўри тимсоли шу ерда (фото)

Фото: UzbekLife

Қарийб бир йилдан буён Европадаман. Аниқроғи, Литва Республикасининг Вилниус шаҳридаги “GIRTEKA logistics” компаниясида юк машина ҳайдовчиси сифатида фаолият кўрсатаман. Касбим тақoзоси билан Европанинг кўплаб давлатларида бўламан. Шу кунгача Европадаги 16 та давлат ва ундаги 197 та шаҳарда бўлиш насиб қилди, — дея UzbekLife’га ҳикоя қилади Жаҳонгир Узоқов.

Андижон вилояти Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида туғилиб ўсганман. Ёшим 26 да. “GIRTEKA logistics” компаниясига ишга келишдан олдин Андижон вилояти телерадиокомпаниясида 3 йил телелойиҳалар суxандони ва бошловчиси бўлиб ишлаганман.

“GIRTEKA logistics” компаниясининг Бош офиси Литванинг Вилниус ва Шауляй шаҳарларида жойлашган. У 40 га яқин мамлакатларга ўз хизматини тақдим этади. Ҳайдовчиларнинг ойлик маошлари ўртача 2000 евро.

Яқинда хизмат сафари сабаб йўлим Испанияга тушди. UzbekLife кузатувчиларига мамлакатдаги Кастилия ва Леон қироллигидан қизиқарли расмларни тақдим қилмоқчиман.

Эътиборлиси, Рем ва Ромулга сут берган она бўри тимсоли ҳам шу ерда жойлашган.

Сиз ҳам ўз ҳикояларингизни биз билан бўлишмоқчи бўлсангиз Telegram’дa http://t.me/uzbeklifebot’га мурожаат қилинг.

Жаҳонгир Узоқов
Европа

Мавзуга оид