Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
Дунёдаги рекорд даражадаги ҳарбий харажатларга қарамай, Европадаги кичик ва ўрта мудофаа компаниялари молиялаштиришда муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади Reuters.
Европадаги кичик ва ўрта мудофаа компаниялари Украинадаги уруш ва бошқа можаролар туфайли талаб ортиб бораётган бўлса ҳам, инновациялар ва ишлаб чиқариш линияларини кенгайтириш учун зарур бўлган молиялаштиришга эриша олмаяпти, деб хабар берди Reuters 31 октябр, пайшанба куни. У ўнга яқин компаниялар, ҳукумат амалдорлари ва мудофаа соҳаси экспертлари билан суҳбатлашди ва уларнинг барчаси Европа ҳукуматлари кичик бизнес учун молиялаштириш имкониятларини яхшилаш йўлларини кўриб чиқишлари керак деган фикрга келишди.
Ҳукумат маблағларидан фойдалана олмаслик, бюрократик тўсиқлар ва банкларнинг экологик, ижтимоий ва бошқарув (ESG) мезонларини бузиш қўрқуви туфайли кредит беришни истамаслиги Европада кичик ва ўрта мудофаа бизнесининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, дейди суҳбатдошлар. «Сўнгги пайтларда мудофаа ва хавфсизлик саноати дуч келган муаммоларнинг аксарияти мавжуд бўлиб қолмоқда ёки ҳатто ёмонлашмоқда», деди Чехия Мудофаа саноати уюшмаси президенти Иржи Гинек Reuters агентлигига.
ГФР канцлери — Ҳиндистонга қуроллар экспортини ошириш тарафдори
Германия канцлери Олаф Шолц ҳуқуқ ҳимоячиларининг ушбу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳамда Ҳиндистоннинг ядровий давлатлар Покистон ва Хитой билан зиддиятлари ҳақидаги танқидларига қарамай, Германиядан Ҳиндистонга қурол етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида, деб ёзади dpa агентлиги 27 октябр куни.
Бир кун аввал Германия ҳукумати раҳбари Ҳиндистонга уч кунлик ташрифини якунлади. Унинг натижаларига кўра, Шолц «Ҳиндистон билан қурол-яроғ соҳасида ҳамкорлик келажакда янада муҳимроқ рол ўйнашини таъкидлади». У мамлакатга немис қуролларини етказиб беришни кенгайтириш ниятини «прагматик сиёсат» ва ядровий давлатнинг «суверенитети ва мустақиллигини» мустаҳкамлаш истаги билан изоҳлади.
26 октябр куни Шолц Германия ҳарбий-денгиз кучларининг Frankfurt am Main таъминот кемасида хизмат қилувчи денгизчилар билан учрашди, у ҳозирда Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида, Baden-Württemberg фрегати билан бирга бўлиб турибди.
Мавзуга оид
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:38 / 22.05.2026
Европада таносил касалликлари кескин кўпайди
08:21 / 20.05.2026