Ўзбекистон | 22:03 / 25.10.2019
157787
1 дақиқада ўқилади

«Волга»дан «Мерседес»гача. Ислом Каримов қандай автомобилларда юрган?

Фото: ЎзА

Ислом Каримов бу автомобиллардан 1989-2016 йилларда фойдаланган.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуасида Ислом Каримов фойдаланган автомобиллар кўргазмаси ташкил этилди. 

ЎзА ахборот агентлигининг маълумот беришича, Ислом Каримов бу автомобиллардан 1989-2016 йилларда фойдаланган. Кўргазмага бир нечта автомобиль қўйилган.

Агентликнинг қайд этишича, кўргазмага хоҳловчилар ташриф буюриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуаси 2017 йил 25 апрелда очилган. Мажмуа музей, илмий-тадқиқот ва маърифий марказ, кутубхона ва ўқув зали ҳамда анжуманлар залини ўз ичига олган.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид