Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳавоси доимий онлайн назорат қилинади: 347 та станция ягона тизимга уланади
Тошкент шаҳрида ҳаво сифати реал вақт режимида назорат қилинадиган автоматлаштирилган тизим яратилади. Air Monitoring Uzbekistan платформасига юзлаб станциялар уланиб, PM2.5 заррачаларини чуқур таҳлил қиладиган махсус лаборатория ташкил этилади.
Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 24 ноябрда Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат пойтахтда ҳаво ифлосланишини камайтириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган.
Экология қўмитасига ҳаво сифати мониторингини кучайтириш, Тошкентдаги ифлосланиш даражасини доимий кузатиб бориш топширилган.
Шу мақсадда Air Monitoring Uzbekistan платформасига гидрометеорологик хизмат тизимидаги барча кузатув станцияларини, жумладан, янги ўрнатиладиган автоматик постларни улаш режалаштирилган.
Фармонга мувофиқ, атмосфера ҳавосининг PM2.5 каби майда заррачалар билан ифлосланиш манбаларини аниқлашга ихтисослашган махсус лаборатория ташкил этилади.
У, жумладан, космик тасвирлар, замонавий ўлчов ускуналари ва моделлаштириш технологиялари асосида таҳлиллар олиб боради, қабул қилинаётган экологик қарорларни илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:21 / 07.03.2026
Тошкентда яқин уч кун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
11:36 / 03.03.2026
Тошкентда ҳаво сифати: ёмғирдан кейин PM2,5 қайта ошиши мумкин
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026