Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кун ўртасига бориб, ҳаво ҳарорати +28...+30 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz
Эртага Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин об-ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, фақат жанубда ва Фарғона водийсида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, кундуз куни +26...+28 даражани ташкил этади.
20 октябр, чоршанба куни марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича яна қуруқ ҳаво кузатилади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
20-22 сентябр кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва кундуз кунлари +23...+25 даражадан юқори бўлмайди. Кечалари ва эрталабки соатларда ҳаво анча салқинлашади, ҳарорат +11...+16 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда 18-19 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +26...+29 даража бўлади.
20 сентябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 сентябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13...+15 даражагача, кундузи +23...+25 даражагача пасаяди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025