Жамият | 13:27 / 20.08.2019
37699
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда газ баллони портлади. Бир киши ҳалок бўлди, уч фуқаро касалхонага олиб кетилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

ФВВ маълумотида айтилишича, ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва новвойхонасининг 60 кв. метр майдонда томи ва шифт қисмлари ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда яшаш уйи новвойхонасида 50 кг маиший газ баллонининг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, чақнаш оқибатида новвойхонада бўлган 1994 й.т. фуқаро Т.С., 1999 й.т. фуқаро Б.М., 1994 й.т. фуқаро О.Р. ва 2000 й.т. фуқаро Н.Ж.лар куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида 2000 й.т. фуқаро Н.Ж. вафот этган. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб бормоқда.

Мавзуга оид