Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода йирик ёнғин содир бўлди
Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин келиб чиқди
Фото: Видеодан кадр
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро шаҳрида содир бўлган ёнғин бўйича бирламчи маълумот тақдим этди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 22:37да Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг жами 9 та қутқарув автомобиллари ҳодиса жойига етиб борган.
Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув гуруҳлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилган.
Ҳодиса оқибатида куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:20 / 17.02.2026
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
09:09 / 17.02.2026
Шайхонтоҳурда Белтепа кўчасидаги хонадонда ёнғин: жабрланганлар йўқ
08:40 / 17.02.2026
Қўқонда кўп қаватли уйда ёнғин: бир киши вафот этди
21:52 / 15.02.2026