Ўзбекистон | 13:30 / 20.03.2021
6648
1 дақиқада ўқилади

Стандартлар институти: «STANDART» илмий-техника журнали илмий тадқиқотларни ёритиб борувчи нашр сифатида эътироф этилди

«STANDART» илмий-техника журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори билан «Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати»га киритилди.

Эндиликда мамлакатимиздаги мувофиқликни баҳолаш идоралари ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролар, шу билан бирга илм-фан билан шуғулланувчи ходимлар ўзларининг инновацион ва истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ишлари, эришаётган ютуқларининг илмий-техник тарғиботини олиб бориши, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ҳамда магистрлари илмий мақолаларини чоп этишлари мумкин.

Журнал техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, сифат менежмент тизимларини жорий этиш, жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибасидан ўтган маҳаллий ҳамда халқаро стандартлар бўйича маълумот бериб бориладиган нашр ҳисобланади.

Батафсил маълумотларни (71) 280-50-24 телефон рақами ёки http://uzsti.uz/departments/14 веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Стандартлар институти матбуот хизмати 

Мавзуга оид