Жаҳон | 23:17 / 01.05.2018
4498
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ИШИДнинг Суриядаги охирги таянч нуқталарига қарши амалиёт бошланишини маълум қилди 

АҚШ иттифоқдошлари билан ИШИДнинг Суриядаги охирги таянч нуқталарини озод қилиш бўйича амалиёт бошламоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Хизер Науэрт маълум қилди. 

“Кураш оғир бўлади, бироқ биз ҳамкорларимиз билан ғалабага эришамиз. Сурияда ҳудудларни назорат қилувчи ва одамларни террор қилувчи ИШИДнинг кунлари тугамоқда”, деб айтилган хабарда. 

Шунингдек, коалиция Туркия, Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан чегараларини жангарилардан ҳимоя қилмоқчи. 

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид