Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Эрондаги намойишчиларга «ёрдам беришга тайёр» эканини айтди
Агар Эрон расмийлари намойишчиларни ўққа тутса, Трамп қуролли аралашув билан таҳдид қилди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, агар расмийлар намойишларни қурол билан бостирса, Қўшма Штатлар Эрондаги намойишчиларга «ёрдамга боради».
«Агар Эрон тинч намойишчиларни ўққа тутса ва шафқатсизларча ўлдирса, бу уларнинг одатий амалиётидир, АҚШ уларга ёрдамга боради. Биз ҳаракатга тайёрмиз ва тўлиқ қуролланганмиз», деб ёзди Трамп Truth ижтимоий тармоғида.
Бутун Эрон бўйлаб беш кундан бери миллий валюта курсининг кескин пасайиши ва нархларнинг ошиши туфайли норозилик намойишлари давом этмоқда. 1 январ куни Эрон оммавий ахборот воситалари намойишлар иштирокчилари орасида ҳам, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида ҳам биринчи қурбонлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Уларнинг аниқ сони номаълум.
АҚШ 2025 йил июн ойида 12 кунлик Эрон-Исроил уруши пайтида Эрон ядровий объектларига бир қатор зарбалар берди. 31 декабр куни Axios Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувда 2026 йилда Эронга янги зарбалар бериш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида ёзган эди.