Ўзбекистон | 11:15 / 20.07.2024
12374
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги ЙТҲда Labo ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Labo ҳайдовчиси ён кўчадан чиққан Lacetti'га урилишдан қочиб бошқарувни йўқотган. Сўнг йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши томондан келаётган машина билан тўқнашган.

Фото: РИА Новости

Қарши шаҳрида Labo ва Nexia-3 машиналари ўзаро тўқнашган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 10 июл куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, Labo Қарши шаҳри Жайҳун кўчасида кетаётганида ён кўчадан Lacetti унинг йўлига чиққан. Labo ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш учун рулни буриб юборган.

Натижада Labo бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган Нексия-3 билан тўқнашган.

Оғир тан жароҳатлари олган Labo ҳайдовчиси шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид