Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Evos Тошкентда 31 метрли улкан лавашни тайёрлади
28 апрель куни Тошкент шаҳрида Evos тез овқатланиш тармоғи ошпазлари томонидан 31 метрли улкан лаваш тайёрланди.
Бунинг учун: 31 метр хамир, 19,8 кг гўшт, 4 кг помидор, 2,5 кг бодринг, 5,5 кг чипс, 16 литр махсус соус ва 5,3 кг майонездан фойдаланилди.
Evos томонидан улкан узунликдаги лаваш тайёрлаш бўйича аввалги рекордлар: 15 метр (Тошкент шаҳри), 16 метр (Қўқон шаҳри), 17 метр (Андижон вилояти)да қайд этилган эди.
— Ушбу тадбирни халқимизга хушкайфият улашиш мақсадида ташкил этдик ва бундай лойиҳалар келгусида ҳам давом этади. Бундан ташқари, замон талабларига жавоб берадиган гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш фабрикасини очиш, Марказий Осиё давлатларида ҳам филиалларимиз фаолиятини йўлга қўйиш бош мақсадларимиз ҳисобланади, — дейди Evos тез овқатланиш тармоғи бош менежери Раҳмонали Ҳамралиев.
Тайёр бўлган лаваш ташриф буюрганларга сотилди ҳамда сотувдан тушган маблағни "Делай добро, Узбекистан" ("Савоб иш қил, Ўзбекистон") хайрия гуруҳининг кўнгиллиларига тақдим этилгани маълум қилинди.
Тадбир меҳмонларига таом манзур бўлганлиги айтилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:38 / 06.01.2026
“Шакар солиғи”дан кейинги қадам: Британия болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди
19:00 / 11.04.2025
МДҲ давлатларида машҳур блогер EVOS бренди фаолияти ҳақида кўрсатув тайёрлади
20:39 / 22.10.2024
Фото: Трамп McDonaldʼs емакхонасида картошка қовурди
16:37 / 16.03.2024