Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тестларнинг якуний натижалари 24 сентябргача маълум бўлади — ДТМ
Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов тест жавоблари қачон эълон қилиниши ҳақида маълумот берди.
«Тест синовларини тугатиш учун энг охирги муддат 13 сентябрь этиб белгиланган. Айрим вилоятларда бундан олдинроқ ҳам имтиҳон якунланади. Масалан, Фарғона вилоятида 11 сентябрда тугайди.
Бундан ташқари, тана ҳарорати юқори абитуриентлар учун алоҳида имтиҳон ташкил этиш кўзда тутилган. Агар об-ҳавода ўзгариш бўлмайдиган бўлса, бундай абитуриентлар учун 17 сентябрь куни имтиҳон ташкил этилиши режалаштирилган», – деди у 6 сентябрь кунги матбуот анжуманида.
ДТМ расмийсининг қайд этишича, 17 сентябрдан сўнг бир ҳафта ичида – 24 сентябргача бўлган вақтда танлов натижаларини, яъни абитуриентларнинг талабаликка қабул қилингани ҳақидаги натижаларни эълон қилиш режалаштирилган.
«Аппеляция шикоятини ҳам танлов натижалари эълон қилингандан сўнг юбориш мумкин бўлади. Ҳозир бу шикоят аризасини ҳам онлайн форматда қилиш режалаштирилмоқда», – дея қўшимча қилди Барно Ражабов.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023