Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мини футбол майдончасига эга бўлган кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши мумкин
Кеча, 21 июль куни Тошкент шаҳри ҳокимияти биносида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва тадбиркорлар ҳамда инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорлар ва инвесторлар ўз таклифларини билдиришган.
«Kun.uz» мухбири хабар қилишича, «Arena International» оилавий корхонаси томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудида кўп қаватли автотураргоҳ ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим қилинган.
Лойиҳанинг асосий мақсади шаҳардаги тирбандликни камайтиришга ва автотураргоҳлар камлиги сабабли йўл четида қолдирилаётган машиналар учун кам ҳудуд эгаллайдиган кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш ҳисобланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳага бор йўғи 70 сотих майдон етарли бўлиб, у деярли 300та автомобилни ўзида сиғдира олади. Лойиҳа қуриб битказилса, 150та янги иш ўрни яратилади.
Шу билан бирга, лойиҳанинг устки қаватида мини футбол майдони қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2025
Собиқ “Тоштурма” ҳудуди тадбиркорга бериб юборилгани маълум бўлди. У ер хиёбон бўлиши керак эди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024