Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Sigma Software" компанияси Ўзбекистонда дастурий таъминот ишлаб чиқиш офисини ишга туширади
“Sigma Software” - Швеция IТ-компанияси бўлиб, 2000 дан ортиқ IТ-мутахассисларига эгадир. 12 давлатда ўз офисига эга бўлган “Sigma Software” компанияси эндиликда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди. Компания 20 йилдан буён жаҳон IТ бозорида фаолият юритиб келмоқда ва унинг мижозлари орасида “SAS”, “Knorr-Bremse”, “Аstra Zeneka”, “Volvo”, “Scania” каби таниқли халқаро брендлар бор.
Фото: Sigma Software
“Sigma Software” компанияси Тошкентдаги янги офисида ёки Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан масофадан туриб ишлаш учун ҳамда кенг кўламда ишга ёллаш орқали Ўзбекистонда иш бошлашни режалаштирмоқда. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ҳам ўқув лабораторияси ишга туширилиши режалаштирилган.
“Ҳозир Ўзбекистон IТ-саноати ва давлат даражасида инновациялар соҳасида катта салоҳиятга эга. Менимча, бу ҳамкорликни ривожлантириш учун айни вақтидир. Сигма дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўлими мавжуд бўлган ҳар бир шаҳарда биз IТ бўйича тажрибамиз билан бўлишамиз, университетлар билан ҳамкорлик қиламиз, жамиятни қўллаб-қувватлаймиз, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказамиз.
Ишончим комилки, маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда биз маҳаллий ҳамжамиятни мустаҳкамлай оламиз, унда юқори тоифадаги дастурчилар ҳам, стартаплар ҳам ривожланади”, - дея шарҳлайди “Sigma Software” бош директори Валерий Красовский.
“АҚШ, Швеция, Германия, Италия, БАА ва бошқа мамлакатлардаги мижозлар учун дастурий ечимлар ишлаб чиқадиган ўзбекистонлик IТ-муҳандисларини жамоамизда кутиб қоламиз. Биз сунъий интеллект, булутли ечимлар, катта маълумотлар, кенгайтирилган ва виртуал ҳақиқат каби инновацион технологиялар билан ишлаймиз", - дейди “Sigma Software” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Ирина Шимко.
IТ-таълим - компаниянинг алоҳида эътибор берувчи соҳасидир. “Sigma Software” компаниясининг таълим бўйича директори Максим Почебут буни стратегик йўналиш сифатида кўради: “IТ соҳасида таълимга эътибор кучайиши туфайли Марказий Осиё бозори жуда жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда техник қанча давлат дастурлари ва тўлақонли стратегия мавжуд. Биз ҳамкорларимиз билан нафақат бизнес жараёнларини, балки таълим платформасини ҳам ишлаб чиқмоқдамиз. Биз ресурсларимизни янги EdTech лойиҳаларига сарфлашга ва нафақат ёш, балки тажрибали муҳандисларнинг тажрибасини ривожлантиришга тайёрмиз”.
Компаниянинг Ўзбекистон бозорига кириши 5-март куни бўлиб ўтадиган “Оpen Tech Day” IТ конференциясидан бошланади. Унда олти нафар етакчи IТ-мутахассислари иштирок этадилар. Батафсил маълумотни Sigma Software Uzbekistan саҳифасидан олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун Светлана Бовкун билан боғланинг:
Реклама ҳуқуқи асосида