Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ташкил этилаётган Хусусий бандлик агентликлари нима билан шуғулланади?
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистонда нафақат юртимизда, балки, хорижда ишламоқчи бўлган фуқаролар учун кафолатли хизмат кўрсатувчи Хусусий бандлик агентликлари ташкил этилиши кутиляпти, деб ёзади “Халқ сўзи”.
Юқори палатанинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун муҳокамасига бағишланган йиғилишида худди шу мавзу хусусида сўз юритилди. Тадбирда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек илмий доиралар вакиллари иштирок этди.
Қонун Ўзбекистон фуқароларини ҳам мамлакат корхоналарида, ҳам хорижда ишга жойлаштириш имкониятини оширади. Давлат хизматлари ва хусусий сектор томонидан бандликка кўмаклашиш механизмлари аниқ тартибга солинади. Ҳужжат ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари, шу жумладан хусусий бандлик агентликлари, корхоналар ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилашга қаратилган.
Агентликлар чет эл мамлакатларида меҳнат бозорини ўрганиш, чет элдаги иш берувчиларни ахтариб топиш ва олдиндан танловдан ўтган иш қидираётган шахслар билан шартномалар тузиш билан шуғулланади. Энг муҳими, фуқароларимизнинг мамлакатдан ташқарида ижтимоий ҳимоясини таъминлайди. Хусусий бандлик агентликлари ўз фаолиятини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида олиб боради.
“Қонунда “хусусий бандлик агентликлари” тушунчаси очиб берилмоқда. Бундан ташқари, бу фаолият билан кимлар шуғулланиши мумкинлиги, уларга лицензия бериш талаблари, хусусий бандлик агентликлари ходимлари сони ва уларнинг раҳбарлари хусусида шартлар белгиланяпти. Ҳужжатда хусусий бандлик агентликлари томонидан шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар турларининг тўлиқ рўйхати келтирилмоқда”, — дейди қўмита раиси ўринбосари Гавҳар Алимова.
Йиғилишда қайд этилганидек, қонунда юртимизда иш қидираётган шахсларга иш танлаш, иш берувчилар учун кадрлар танлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни эса ишга жойлаштириш механизмлари аниқ белгиланмоқда. Шу билан бирга, мазкур тузилма жараёнга оид ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Мавзуга оид
17:50 / 09.02.2026
Тадбиркорга норасмий бандликни бартараф этиш бўйича 1 ой муҳлат берилади
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
10:17 / 22.09.2025
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
14:11 / 25.08.2025