Жамият | 12:27 / 28.07.2016
12032
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти ҳудудида Олмаотадан Екатеринбургга йўл олган транспорт воситаси иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди ва 6 киши ҳалок бўлди.
ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 37 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, жароҳатланганларнинг эса 11 нафари россиялик экани аниқланган.
Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.