Ўзбекистон | 10:26 / 15.02.2020
18740
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ташқи разведка ва контрразведка фаолияти алоҳида қонун билан тартибга солинади

Ўзбекистонда “Контрразведкавий фаолият тўғрисида” ва “Ташқи разведка тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари ишлаб чиқилади

Фото: KUN.UZ

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 июлга қадар “Контрразведкавий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

контрразведкавий фаолият соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;

контрразведкавий фаолиятни ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

 Масъуллар - ДХХ, вазирлик ва идоралар.

Шунингдек, 2020 йил 1 июлгача “Ташқи разведка тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

ташқи разведка соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;

ташқи разведкани ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Масъуллар - ДХХ, вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид