Ўзбекистонда ўғил болалар қиз болаларга нисбатан кўп туғилаётгани маълум қилинди.
![](https://storage.kun.uz/source/10/FlS0cVDm-mtKA_MDMLre5aKTCeAE2zij.jpg)
Фото: Статистика агентлиги
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-май ойларида ФҲДЁ органларида 374,4 минг нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан:
- ўғил болалар — 180,4 минг нафар;
- қиз болалар — 167 минг нафарни ташкил этган.
2024 йилнинг 5 ойида ҳам Ўзбекистонда қиз болаларга нисбатан 13,4 минг нафар ўғил бола кўп туғилган.