Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 15 ёшли қиз турмушга берилгани аниқланди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий тармоқларда «15 ёшли қизни ким турмушга берди?» сарлавҳаси остида тарқалган маълумотлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Фото: Getty Images
Ўрганиш ишлари давомида ушбу ҳолат Денов туманидаги Озод маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р билан боғлиқ экани аниқланди.
2025 йил июл ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган.
Ҳозирда А.Р. Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиши ва соғлом тарбия топиши бўйича қонуний кафолатлар таъминланишини қатъий назоратда ушлаб боради ҳамда бу каби ҳолатларга мутлақо муросасиз ёндашади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:25 / 06.01.2026
Ўзбекистонда аёллар неча ёшда оила қуряпти? — 2025 йил рақамлари
18:54 / 30.12.2025
Сурхондарё вилоятининг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди
22:51 / 26.12.2025
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
18:26 / 23.11.2025