Ўзбекистон | 10:33 / 31.08.2023
13000
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қайта тикланган Республика болалар кутубхонаси ўз эшикларини очди

2020 йилда Республика болалар кутубхонасини қайта тиклаш ишлари бошланган эди.

Бугун, 31 августдан бошлаб Республика болалар кутубхонаси эшиклари барча китобсевар фуқаролар учун очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

“Республика болалар кутубхонаси – шаҳримиз аҳолиси учун энг қадрли ва севимли жойлардан бири. Ушбу лойиҳада юксак меъморчилик намунасини ўтган аср бошида қурилган кўринишда сақлаб қолиш биз учун жуда муҳим эди”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълум қилинишича, бино бой тарихга эга. Турли йилларда бу бинода Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини, 1965 йилдан эса машҳур болалар кутубхонаси фаолият кўрсатган. 

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

“Афсуски кутубхона кўп йиллар давомида қаровсиз аҳволда қолган ва у реконструкцияга муҳтож эди. Биз 2020 йилда қайта тиклаш ишларини бошладик ва ниҳоят вазифа уддаланди!

Бу ўзига хос масканда кўплаб топилмаларга дуч келдик. Масалан, девор сувоқлари ортидан ўтган аср ўрталарида ишланган ажойиб деворий суратлар чиқди. Натижада – тарих руҳи ва замонавий муҳит бир жойда мужассам бўлди. 

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Ўз ишининг усталари меҳнатини муносиб баҳолайсиз, деган умиддамиз. Бугундан бошлаб кутубхонамиз эшиклари барча китобсевар юртдошларимиз учун очиқ!” - дейди Ўзбекистон президенти ёрдамчиси.

1907 йилда қурилган тарихий бино реставрация қилиниб, замонавий жиҳозланди. Кутубхона ўзбек ва жаҳон болалар адабиётига оид 180 минг китоб фондига эга. Ташриф буюрувчилар махсус ID-карта олади. У орқали китобхонларни рўйхатга олиш, китоб олиш ва топшириш жараёнлари электрон тарзда ташкил этилади.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Мавзуга оид