Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
Тошкентда Malibu ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани етмагандек, унинг рўпарасидан – ўз йўналишида келаётган бошқа бир ҳайдовчига ўдағайлади.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ репортажидан кадрлар
Интернетда тарқалган видеода икки ҳайдовчи ўртасида шундай суҳбат кечганини кўриш мумкин:
Malibu ҳайдовчиси: [Йўлимни тўсиб] нимага эришдинг?
Бошқа ҳайдовчи: Олифтагарчилик қилишга.
Malibu ҳайдовчиси: Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир!..
Бошқа ҳайдовчи: Йўғ-е, ақлинг етмайди.
Malibu ҳайдовчиси: “Спокойно” етади! Окаларинг ҳам ёрдам беролмайди.
Бошқа ҳайдовчи: Менга Аллоҳ ёрдам беради.
Malibu ҳайдовчиси: Ўша Аллоҳ [ҳузури]га ҳозир [сени] етказиб ҳам қўёламан!
Пойтахт ЙҲХБ ҳайдовчини топиб, уни жаримага тортди. Ҳуқуқбузар камера қаршисида ўз қилмишини фарзандининг касаллиги билан изоҳлади:
“[Қарама-қарши юрганимнинг] сабаби оддий: оилавий шароит. Энди, эркак кишимиз... Машинада икки фарзандим бор эди, биттаси иситмалаётган эди. Шунга, тез-тез уйга етиб олиб, керакли чора-тадбирларни кўриш учун...
Сизларни овора қилганим учун узр сўрайман. Атайдан қилинган нарса эмас бу”.
Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг эътибор қаратишича, бу вазиятда боласининг соғлиги учун шошаётган ҳайдовчи кўчада биров билан гап талашиб ўтиришга вақт топган.
“Мана шунақа қоидабузар “автотеррористлар” кўчада кар-кар қилади-ю, қонун олдида жавоб беришга келганда дарров фарзандини, оиласини ўртага қўшиб, ўзидан мулойим мушук ясаб олади. Боласига шошаётганмиш-де, лекин кўчада бировлар билан хотиржам гап талашиб, сўкишиб ўтиришга вақти бемалол эмиш. Э, ўргилдим…
Кўчаларни бефаросатлардан тозалашга ҳали кўп вақтимиз ва асабимиз кетади, ҳаммамизга сабр берсин”.
Мавзуга оид
10:16 / 15.04.2026
Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
19:34 / 13.04.2026
Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
19:30 / 13.04.2026
Эски шаҳарнинг янги Зарқайнари – туризм кўчасидан репортаж
18:42 / 13.04.2026