Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элмира Боситхонова: «Бозорлар радиоузелларида Зулфияхоним шеърлари ва ҳадислардан намуналар эшиттирилади»
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган пресс-брифингда аёллар маънавиятини ошириш ва хотин-қизларга қарши бўлаётган зўравонликларни камайтириш борасида қўмита томонидан қилинаётган амалий ҳаракатлар тўғрисида маълумот берди.

“Қўмита раиси этиб тайинланганимга 2 кун бўлганида бозорда ишлайдиган бир гуруҳ аёллар қабулимга келишди. Улар бозорқўмлар ва паттачилар томонидан турли тазйиқлардан азият чекишаётганди. Ҳақоратларга чидаб келишяпти. Ўша куннинг ўзидаёқ воқеа жойига бордим. Масалани ечимини топдик. Масъулларга топшириқ бердим. Бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилотлари тузилади. Алоҳида маънавият хонаси ташкил этилади. У ерда кутубхона бўлади, маърифий суҳбатлар ўтказилади. Радиоузелдан ҳар куни 5-6 марта Зулфияхоним ижодидан намуналар, муомала маданиятига ўргатувчи ҳадислар эшиттирилади”.

Боситхонованинг айтишича, ушбу ҳаракатларни амалга оширишдан асосий мақсад бозорларни маърифат марказига айлантириш орқали бозорда сотувчи аёлларнинг мижозлар билан ўзаро муомала маданиятини оширишдир.
Мавзуга оид
17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов
09:46 / 07.08.2022
ССВ: Асоратли ҳомиладорлик асоратли болалар туғилиши дегани эмас
15:59 / 31.10.2021