Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2028-2029 йилларда Марказий Осиёда сув танқислиги юзага келади — ЕОТБ
Шунингдек, электр энергиясига бўлган талаб ҳам ошиши кутилмоқда.
Фото: nat-geo.ru
2028–2029 йилларда Марказий Осиё доимий ва барқарор сув танқислигига дуч келади. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) хабар берди.
ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари беш йилдан сўнг сув танқислиги ва электр энергиясига бўлган талабнинг ошишига дуч келади.
Келгуси 10 йил ичида Марказий Осиёда электр энергиясига талаб сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. 2035 йилгача бўлган даврда мавжуд гидроэлектр станцияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ҳисобига ҳудуддаги гидроэлектр станциялар қувватини 8900 МВт қилиш режалаштирилган. Минтақада амалга оширилаётган энг йирик янги лойиҳалар қаторига Қирғизистонда қуввати 1860 МВт бўлган Қамбар-Ота-1 ГЭС ва Тожикистонда 3600 МВт қувватга эга Роғун ГЭС қурилиши киради.
«Ҳисоб-китобларимизга кўра, Марказий Осиё дунёдаги гидроэнергетика салоҳиятининг 25 фоиздан камроғи ривожланган саноқли ҳудудлардан биридир. Айни пайтда ҳудудда 80 дан ортиқ ГЭС мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати қарийб 14 минг МВт», деди Николай Подгузов.
Банк яқин 3 йилда Марказий Осиё сув-энергетика комплексини ривожлантиришга 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритиши мумкин.
Жорий йилда ЕОТБ Қирғизистонда 100 МВт қувватга эга Қулоноқ ГЭС қурилишини молиялаштиришни бошлади ва бошқа гидроэнергетика лойиҳаларини, жумладан Қамбар-Ота-1 ГЭС ва Роғун ГЭС қурилишини молиялаштириш бўйича музокара олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
13:07 / 17.12.2025
Тошкентда парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма декларация қабул қилинди
23:24 / 12.12.2025
Қозоғистон эшиклари марказий осиёлик мигрантлар учун «очилиши» мумкин
13:31 / 12.12.2025