Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли ёғин туфайли дарахтлар қуламоқда – фоторепортаж
9 январдан 10 январга ўтар кечаси Тошкентда кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг шохлари оғирлигини кўтара олмай эгилиб қолган ёки синиб тушаётган бўлса, айрим дарахтлар қордан олдин ёғган ёмғирдан сўнг таги юмшаб қолгани туфайли илдизи билан қўпорилиб қуламоқда.
Пойтахтда кечадан буён тинмай ёғаётган қор оғирлигини кўтара олмай айрим дарахтларнинг шохлари синиб тушгани ёки бор бўй-басти билан қулагани кузатув камераларига тушиб қолган.
Kun.uz мухбири Тошкент кўчалари бўйлаб кезиб, қордан оғирлашган шохларини кўтара олмай қулаган ёки шохи синиб тушган дарахтлар акс этган фоторепортаж тайёрлади.


Ижтимоий тармоқларда ёғингарчилик таъсирида қулаб тушган дарахтлар акс этган видеолар тарқалмоқда.
Айрим ҳолатларда бундан транспорт воситаларига талафот етганини кўриш мумкин. Ҳозирча дарахтлар қулашидан зарар кўрган автомобиллар сони маълум эмас.

Мутасаддилар ҳайдовчиларни транспорт воситаларини дарахтлар ва мўрт конструкциялар остига қўймаслик ҳақида огоҳлантиришмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ 9-11 январ кунлари Тошкент шаҳрида ёмғир-қор ёғиши ва кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026