Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OSON ЮMoney билан тўғридан тўғри шартнома имзолади
Фото: OSON
OSON электрон пул тизимининг оператори ЮMoney (олдинги Яндекс.Деньги) билан тўғридан тўғри шартнома имзолади ва ЮMoney электрон ҳамёнини OSON сўм билан тўлдириш йўлга қўйилди. Шунингдек, иккинчи шартнома ҳам имзоланишга тайёрланмоқда. Айни пайтда ушбу шартнома бўйича техник интеграция бошланган унинг якунланиши 2021 йил январ ойининг охирига қадар кутилмоқда ва кейинчалик ЮMoney’дан OSON ҳамёнига пул ўтказиш мумкин бўлади.
Ушбу ҳамкорлик транзакциялар географиясини кенгайтириб, чет элда бўлган ватандошларимиз ЮMoney’дан OSON ҳамёнини тўлдириб, Ўзбекистонда яшовчи қариндошларига ғамхўрлик қилишлари ва маҳаллий хизматлар учун имтиёзли шартларда тўлашлари мумкин. Охиргиси, тўғридан тўғри шартнома имзолангандан сўнг пул ўтказмаси учун фоизлар камайганлиги билан изоҳланади.

"Биз ушбу хизматга қизиқишни ЮMoney хизматларидан жуда кўп фойдаланадиган ўзбекистонлик фрилансерларда кўрдик", дейди OSON асосчиси Фарҳод Маҳмудов. Шунингдек, у ушбу лойиҳа узоқ вақт олдин режалаштирилганлигини, аммо тўлов ташкилоти лицензиясини олгандан сўнг амалга оширилгани ва бу ЮMoney каби финтех соҳасидаги йирик ташкилот билан ҳамкорликка шароит яратганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, OSON "электрон пул тизими оператори" мақомини олган Ўзбекистондаги биринчи тўлов ташкилоти бўлиб, маҳаллий электрон пул OSON сўмини жорий қилган.
Компания Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган лойиҳаларни WebMoney, QIWI, СберБанк ва МТС банклари билан бошлашни режалаштирмоқда, уларни амалга ошириш OSON фойдаланувчилари ва ҳамкорлари учун янги имкониятларни очади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:33 / 05.09.2023
Тўлов ташкилотларига трансчегаравий пул ўтказмалари ва халқаро тўловлар бўйича хизмат кўрсатиш тақиқланди
16:30 / 13.04.2023
Бизнес учун ўйин хизматлари
12:00 / 19.01.2022
UZCARD картаси эгалари диққатига: OSON картадан картага ўтказмалар учун комиссия миқдорини 0,5 фоизгача камайтирди
14:00 / 17.06.2021