Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентлар томонидан олий ўқув юртларига топшириладиган ариза ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси сайтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруғи муҳокама учун жойлаштирилди.
Буйруқ лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон «Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклидаги «кундузги, махсус сиртқи» деган сўзлар «кундузги, махсус сиртқи, сиртқи, кечки» деган сўзлар билан алмаштирилади. Таълим рус тилида олиб бориладиган бўлимлар учун «очную, специальную заочную» деган сўзлар «очную, специальную заочную, заочную, вечернюю» деган сўзлар билан алмаштирилади.
Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Мавзуга оид
14:49 / 10.01.2026
Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
12:14 / 09.08.2025
Абитуриентлар танлаган йўналишида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин
16:31 / 08.08.2025