Жамият | 12:30 / 20.10.2020
7535
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Huvaydo: тайёр маскандаги катта хонадонларга марҳабо!

Сиз қулай шартлар билан замонавий хонадон эгаси бўлмоқчимисиз? Сизни Huvaydo турар жой мажмуасига таклиф этамиз. Замонавий мажмуадан орзуингиздаги хонадон соҳиби бўлишингизга ишонамиз.

Муҳташам ва бетакрор уйда яшайсиз. Турар жой мажмуасида умумий олтита уй бунёд этилган бўлиб, улардан бештаси олти қаватли. Маскан марказида бунёд этилган Huvaydo Tower эса етти қаватдан иборат. Мазкур бино мажмуанинг кўрки бўлиб, сизни ичкарида оддий йўлак ўрнига улкан, маҳобатли атриум қарши олади. Етти қаватли кенг, айлана ички интерьерда ўзгача фазовий муҳит ҳукмрон. Замонавий, шовқинсиз, ойнаванд «Kone» лифтлари эса сизда гўё меҳмонхонада яшаётгандек ҳиссиёт уйғотади. Мажмуадаги барча хонадонлар ва уларнинг кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр.

Тайёр хонадон эгаси бўласиз. Huvaydo турар жой мажмуаси тўлиқ қуриб битказилган. Хонадонлар ва уларнинг кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр. Сизни 133 м² гача майдонга эга тайёр, ёруғ ва кенг хонадонлар кутмоқда. Барча хонадонлар сифатли таъмирланган. Унда сантехника ва ошхона мебеллари ўрнатилган. Панорама деразалардан эса уйингизга табиий ёруғлик тушади. Хонадонларни лойиҳалашда ноодатий ечимлардан фойдаланилган бўлиб, унда замонавий услуб сезилиб туради.

Кенг ҳудуд. Мажмуада оилангиз билан фаровон ҳаёт кечиришингиз учун барча қулайликлар яратилган. Унинг умумий майдони 20.000 квадрат метрни ташкил қилади. Мажмуа ҳовлиси эса 17.000 квадрат метр майдонга эга. Бу ерда истиқомат қилувчилар учун ёпиқ, узлуксиз қўриқланадиган ҳовлида болалар ва спорт майдончаси, сайр йўлаклари, ер усти автотураргоҳлар, фаввора ва бошқалар бунёд этилган. Ҳозирда мажмуадаги деярли барча уйларга оилалар кўчиб келган.

Қулай манзил. Huvaydo турар жой мажмуаси пойтахтимизнинг тарихий маҳаллаларидан бирида жойлашган. Унинг яқинида замонавий мактаб, болалар боғчаси, иккита масжид, озиқ-овқат ва кийим дўконлари, қаҳвахона, ресторанлар ҳамда турли хизмат кўрсатиш масканлари жойлашган. «Беруний» метро бекатигача пиёда 10 дақиқалик йўл.

Фойдали таклиф. Мажмуа хонадонларини 18 ойлик қулай муддатли тўлов асосида харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, харидорларга тўловнинг бошқа фойдали шакллари ҳам таклиф этилади. Ҳар бир янги хонадон эгасига ер ости автотураргоҳидан жой совға қилинади! Сизни турар жой мажмуасига таклиф этамиз. Бу ерда сиз яратилган шароитлар билан танишасиз, ҳамда ўзингизга мос хонадонни танлашингиз мумкин.

Шошилинг, хонадонлар сони чекланган!

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: +99895 194-00-40

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, ал-Хоразмий кўчаси, 60-65 уйлар.

Telegram: t.me/huvaydoresidence

Facebook: fb.com/huvaydoresidence

Instagram: @huvaydo_residence

Сайт: huvaydo-residence.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид