12:00 / 27.01.2021
9086
Реклама

Huvaydo: оилангиз учун муносиб танлов

Пойтахтнинг сокин жойидан янги хонадон излаётганлар учун Huvaydo турар жой мажмуасини тавсия этамиз. Оилангиз фаровон ҳаёти учун қулай ва замонавий маскан. Турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар ва уларнинг ҳужжатлари тайёр. Ҳозирги кунда саноқли хонадонлар қолган. Харидорларга фойдали таклифлар мавжуд. Асосийси ҳар бир хонадонга ер ости автотураргоҳидан жой СОВҒА!

Тайёр оилавий мажмуа. Huvaydo турар жой мажмуаси кенг ҳудуди ва ривожланган инфратузилмаси билан алоҳида ажралиб туради. Унинг умумий майдони 20 634 квадрат метрга тенг. Шундан 6 900 квадрат метр кўкаламзор ҳудуд ҳисобланади. Мажмуада 6 та кўп қаватли уй мавжуд. Мажмуада барча уйлар қуриб битказилган ҳамда аҳолига фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда мажмуада кўплаб оилалар истиқомат қилади. Фақатгина саноқли хонадонлар ўз эгасини кутмоқда.

Замонавий ва шинам хонадонлар. Барча хонадонлар замонавий ва ноодатий меъморий ечимга эга. Хонадонлар кенг, тайёр ва сифатли таъмирланган. Панорама ойнали ҳамда ўзига хос ярим айлана хоналар, кенг ошхона ва бошқа хоналар мавжуд. Хонадон баланд шифт, мустаҳкам эшик, жиҳозланган ювиниш хонаси, шовқин ўтказмас ойналар каби бир қанча қулайликларга эга. Уйларни лойиҳалашда ҳаво айланиши, табиий ёруғлик ҳамда қулайликка алоҳида эътибор қаратилган.

Фаровон ҳаёт учун муносиб танлов. Турар жой мажмуасининг ҳовлиси кенглиги билан алоҳида ажралиб туради. Ҳудудда сайр йўлаги, фаввора, болалар ва спорт майдончалари мавжуд. Кенг ҳовли тўлиқ ўралган, ҳудуд видеокамералар орқали узлуксиз кузатилади. Мажмуа ҳовлисида дам олиш, спорт билан фаол шуғулланиш, кечки оилавий сайрларни ташкил қилиш мумкин. Турар жой ҳудуди ҳавфсизлигини таъминлаш учун қўриқлаш хизмати тун-у кун фаолият олиб боради.

Турар жой мажмуаси катта кўчага яқин жойда қурилган бўлиб, унинг яқинида қайта таъмирланган замонавий мактаб, болалар боғчаси, иккита катта масжид, озиқ-овқат, гуллар, ширинлик ва кийим дўконлари, қаҳвахона, ресторанлар ҳамда турли хизмат кўрсатиш масканлари жойлашган. «Беруний» метро бекатигача пиёда 10 дақиқалик йўл.

Барча қулайликларга эга Huvaydo турар жой мажмуасига ташриф буюринг ҳамда тўловнинг қулай шартларидан фойдаланиб хонадон эгасига айланинг.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: +99895 194-00-40

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ал-Хоразмий кўчаси, 60-65-уйлар.

Telegram: t.me/huvaydoresidence

Facebook: fb.com/huvaydoresidence

Instagram: @huvaydo_residence

Сайт: huvaydo-residence.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top