Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДАУ томонидан олиб кириладиган техникалар божхона тўловларидан озод қилинади
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган қишлоқ хўжалик техникалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, автотранспорт воситаларини божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4421-сонли қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида таълим сифатини ошириш ва моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилиниши мумкин.
Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, автотранспорт воситалари 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Ваҳобов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
07:27 / 29.07.2025
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
09:47 / 15.07.2025