Авто | 07:27 / 29.07.2025
3688
2 дақиқада ўқилади

Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 4-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. 

Фото: autostrada.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 4-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“2025 йил 1 сентябрдан бошлаб оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари ҳамда харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБлар юридик шахснинг мурожаати ёки фуқаронинг аризасига биноан IЕ, IАЕ, IIIE ёки IIIАE типидан I, IА, III ёки IIIА типга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч ярим баравари миқдоридаги тўлов асосида алмаштириб беришини йўлга қўйсин”.

Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид