Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube'нинг Ўзбекистондаги монетизациясини тиклаш масаласи муҳокама қилинади
Фото: Telegram / Комил Алламжонов
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ва администрация шуъба раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.
Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган.
Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
«Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик», — деб ёзди Алламжонов.
Мавзуга оид
15:27 / 22.12.2025
YouTube монетизацияси. Ўзбекистон учун чекловлар олиб ташланишига нималар тўсқинлик қиляпти?
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
10:29 / 30.09.2025
YouTube Трампнинг аккаунтини блоклагани учун миллионлаб пул тўлайди
00:12 / 29.09.2025