Жаҳон | 16:34 / 18.08.2019
28513
1 дақиқада ўқилади

Олимлар Африкадаги шерлар сонини ҳисоблаб чиқишди

Фото: REUTERS/Siphiwe Sibeko

Ҳозирда африкада табиий ёввойи табиат шароитларида яшаётган шерлар сони 22 509 тани ташкил этади. Оксфорд университетининг ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот бўлими ўтказган тадқиқотлар натижасида ана шу хулосага келинди. Бу ҳақда Йоханнесбургдаги 702 Talk Radio радиостанцияси хабар берди.

Олимлар қуйидаги маълумотларни келтиришган: Малавида табиий шароитларда яшайдиган бор-йўғи бештагина шер қолган, Анголада – 25та, Руандада - 22, Нигерияда - 30. 

Табиий шароитда энг кўп шер яшайдиган мамлакатлар Танзания - 8 176та шер, ЖАР - 2 070, Кения - 1 825, Мозамбик - 1 295, Зимбабве - 1 709 ва Замбия - 1 095.

Олимларнинг хулоса қилишича, ҳозирда шерлар яшайдиган ҳудудларнинг 40 фоизгача қисми қўриқланадиган жойларга киради. Жониворларнинг 14 фоизигина умуман муҳофаза қилинмайдиган жойларда яшайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид